Биз интернет оламидамиз

Биз интернет оламидамиз

Ҳозирги глобаллашиб бораётган замонда веб сайт яратиш оддий жараёнга айланиб бормоқда. Ҳар бир интернетга уланган инсон, веб сайт яратмоқда. Аммо очилган сайтларнинг яримигина фойдали. Қолганлари эса фойдаланувчиларга керак бўлмайдиган, оддий сайтларга айланиб қолмоқда!

Веб сайт нима мақсадда очилади?

Сайт, мижозга компания моҳияти ва мақсадини очиб беради.screenshot-girl

Бу савол ҳозирги кунда интернетда энг долзарб саволлардан бири! Янги фойдаланувчилар сайт очишаётганда сайт мавзусини танлашади (таълим, ошхона, ўйинлар, танишув) аммо сайтни бошқараётганда мавзудан четлашиб кетишади! Веб сайт очилгандан сўнг у албатта маълум бир мавзуни ўз ичига олиши керак. Веб сайт инсонларга, ўқувчи ёшларга, интернет фойдаланувчиларига ёрдам бериш мақсадида очилади.

Биз ecochistka.uz сайтини 2016 йил 16 апрел куни ишга тушурдик. Бу сайт орқали мижозлар фирма ҳақида тўлиқ маълумотларни, хизмат турларини ва нархларини билишлари мумкин. Ушбу веб сайтда мижозлар хизмат нархини махсус калкулятор ёрдамида хисоблашлари ва онлайн буюртма беришлари мумкин.