Биз фойдаланадиган технологиялар

Биз фойдаланадиган технологиялар

Гиламларингиз тўла автомат, энг сўнгги технологиялар асосида Туркияда ишлаб чиқарилган аппаратлар ёрдамида ювилади.Ювиш жараёнида гигиеник шампундан фойдаланилиб, жуда қисқа вақт оралиғида гиламларингиз ювилиб , сентрофуга аппаратига кейинги жараён учун узатилади. Гиламларингиз сифат ва хусусиятига қараб ажратилиб тўла автомат  аппаратда махсус хусусиятга эга бўлган чётка ва шампунлардан фойдаланиб ювилади.

hali-yikama-makinesi-650

Тўла автомат аппаратларда ювилган гиламларингиз, ҳозирги замон энг сўнгги технологияси бўлган, асосан, юртимиз шарт – шароити ҳисобга олиниб, Туркияда ишлаб чиқарилган сентрофугаларда 2 дақиқа муддат ичида қуруқлик даражаси 90%га етказилади.Шундай қилиб, гиламда ҳеч қандай сув миқдори қолдирилмаслиги натижасида қуриш жараёнидаги микроп кўпайиши ва чериш каби хавфлар фоизи нольга туширилган бўлади.

Hali-Sikma-Makinasi-Timsah