Иш бошланиши

“Urganch Carpet Service” хусусий корхонаси ўз фаолиятини 2014 йил
15 мартда бошлади. Корхонанинг асосий фаолият тури гилам маҳсулотларини ювиш, тозалаш каби хизмат турларини бажариш ҳисобланади.

Ушбу фаолият турини ташкил қилиш учун Туркия давлатидан замонавий ускуналар олиб келинди. Мазкур ускуналар ердамида гилам маҳсулотлари ювилиб, тезда қуритиб берилади.20150813_155209

Корхона ўз фаолиятини бошлаганига 2 йил бўлган бўлса, шу давр мобайнида 6700 дан ортиқ хонадонларга ҳамда 40 дан зиёд корхона ташкилотларга хизмат кўрсатилди. Буюртмачилар нафақт Хоразм вилоятининг туманларидан балки, қўшни бўлган Беруний, Тўрткўл туманларидан ҳам мижозларга хизмат кўрсатилмоқда.

Фаолиятимизни бошлаган пайтда 2 та иш ўрни яратилган бўлса, хозирда корхонада 6 та, мавсум пайтида эса 15 та ишчи иш билан таъминланади.

Ушбу ускуналар ёдамида ташкил қилинган хизмат тури Хоразм вилояти учун янги бўлиб, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида буюртма тушган жойидан гилам маҳсулотлари олиб келтирилиб, экологик тоза ҳамда соғлиқ учун безарар бўлган,  европадан келтирилган махсус воситалар ёрдамида ювилади, тозаланади, қуритилиб, қадоқлаган ҳолда эгасига 3 кун ичида етказиб берилади.

Хозирда Урганч шахри ҳамда Урганч туманлари бўйича гилам маҳсулотларини етказиб бериш бепул йўлга қўйилган бўлса, кейинчалик бошқа туманлардаги буюртмаларни ҳам бепул йўлга қўйиш режалаштирилган.

DSCN0574

Гиламларни ювиш жараёнида гиламларнинг рангини ўзгаришига ёки сифатини ёмонлашишига йўл қўйилмайди, Гиламлардаги барча турдаги доғ ва бошқа ифлосланиш ҳолатлари тўлиқ тозаланиб, гиламнинг юмшоқлиги таъминланади ва юқори сифатда ювилган ҳолда эгасига бекамикўст етказилишига корхона томонидан 100% кафолат берилади.

Бундан ташқари корхонамизнинг яъна бир афзалликларидан бири шуки, “антиквар” бўлган, қимматбаҳо гиламларни(туркман ва бошқа турдагиларини) ювиб, тозлашашга ҳам кафолат берилади. Хозирда вилоят бўйича бундай турдаги гиламларга хизмат кўрсатиш фақат бизда йўлга қўйилган.

Гилам ювиш корхонаси 2 йилдан бери фаолият кўрсатаётган бўлса, бугунги кунгача корхонага буюрмачилардан ҳеч қандай шикоят келиб тушмаган.

Гилам маҳсулотлари ҳоҳлаган ўлчамда қабул қилиниб, тўловлар ҳам ҳоҳлаган шаклда яъни нақд пулда, пластик карточкалар ёки пул ўтказиш йўли орқали амалга оширилиши йўлга қўйилган.